Эммануэль Макрон «Реал Мадрид»га ультиматум қўйди
Фото: Reuters
Франция президенти Эммануэл Макрон «Le Parisian» нашрига берган интервьюсида Мадриднинг «Реал» клуби раҳбариятидан ҳужумчи Килиан Мбаппега 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадада иштирок этишига рухсат беришни сўраганини айтди.
Макронга кўра, у шу мақсадда «Қироллик клуби» вакилларига босим ўтказган.
«Умид қиламанки, у Олимпиадада ўйнайди. Нима бўлганда ҳам мен унинг бўлажак клубига максимал босим ўтказдим», — дейди Макрон.
Мбаппе 2017 йилдан бери ПСЖ шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бунгача у ўзи тарбияланган «Монако» сафида ҳаракат қилган.
ОАВ хабар беришича, Мбаппе француз клуби билан шартномаси якунланса «Реал»га ўтишга қарор қилган. Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги келишуви 2024 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг