Элмурат Тасмурадов биринчи даврада имкониятни бой берди, бронзага умид қиламиз

07:45 01 Август 2021 Спорт
962 0

Хабарингиз бор, бугундан Токио-2020 Олимпия ўйинлари доирасида юнон-рум кураши усталари баҳсларга киришди. Вакилларимиз орасида биринчи бўлиб Элмурат Тасмурадов кураш олиб борди.

-60 кг вазн тоифасида курашаётган полвонимиз дастлабки даврани украиналик Ленур Темировга қарши ўтказди. Муросасиз курашларга бой бўлган баҳс украиналик курашчининг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди, деб хабар берди МОҚ. 

Энди Темиров финалга етиб борган тақдирда Тасмурадов бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер