Электромобиллар учун утилизация йиғими 45 млн сўмдан 78 млн сўмгача оширилди
«Электродвигателга эга бўлган транспорт воситалари аккумулятор батареяларини утилизация қилиш инфратузилмасини ташкил этиш ишларини молиялаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ҳужжат мамлакатда «яшил» технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш, электромобилларнинг яроқсиз ҳолга келиб қолган батареяларини атроф-муҳитга кескин зарар етказмаган ҳолда утилизация қилиниши таъминлаш ва соҳада маҳаллийлаштириш ишларини янада жадаллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Унда келтирилишича, 2025 йил 1 майдан бошлаб:
- ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган электромобиллар учун БҲМнинг 120 баравари (45 млн сўм);
- ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлган электромобиллар учун БҲМнинг 210 баравари (78 млн 750 минг сўм) этиб белгиланади.
Қарорда қайд этилишича, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарорда белгиланган утилизация йиғимларини йиғиш ҳамда улардан самарали фойдаланиш тартибини ишлаб чиқади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг