Электр таъминотига оид саволларга мутасаддилар жавоб берди
Бугун «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ мажлислар залида истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга бўйича оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Бош директори З.Керимзатов, «Тахиатош иссиқлиқ электр станцияси» АЖ Бош директори Ф.Халилаев, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Қорақалпоғистон филиали директори С.Умбетовлар иштирок этиб, бугунги кунда республикамизда саноат корхоналарини, тадбиркорлик субъектларини ва аҳолини электр энергияси билан таъминлашни янада яхшилаш борасида қилинаётган ишлар хусусида маълумотлар бердилар.
Тадбирда «Тахиатош иссиқлик электр станцияси» АЖ да шу кунларда иккита янги замонавий буғ-газ ускунасининг қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, тест режимида ишлаётгани ва бу ишларнинг келгуси йил февраль ойида якунига етказилиши Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини электр энергияси билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.
— Президентимизнинг 2019 йил 9 июлдаги ПФ-5761–сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича жами 380 минг 226 та хонадонга замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатилиши режалаштирилган, — дейди «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат хизмати бўлими бошлиғи Элбурс Телепов. — Бу борада дастлаб кунлик режамиз 1700 та эди. Кейинчалик кунлик режани 2000, 2500 ва куни кеча 3 мингга етказдик ва шу кунга қадар жами 325 597 дона замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатиб бўлинди. 2020 йилнинг якунига қадар яна 54 629 дона замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатилиб, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)га улаш бўйича барча чора-тадбирлар амалга оширилаётир.
Шу ўринда автоматлаштирилган тизим аввало, молиявий барқарорликни таъминлайди, яъни олдинги тизимдагидек қарздорлик юзага келмайди ва уларни қайта улаш учун оворагарчилик, қўшимча тўловларга ҳожат қолмайди. Қарздор бўлган истеъмолчи автоматик равишда тармоқдан узилади. Ана шундай ҳолатда истеъмолчи уйидан чиқмасдан банкларнинг ва шу каби республикамиздаги тўлов тизимларининг мобил иловалари орқали ўзларининг ҳисоб рақамларига пул тўлаш имконияти яратилган. Тўлов амалга оширилгандан кейин 1 дақиқадан (интернет алоқасига ҳам боғлиқ) кечи билан бир соат оралиғида истеъмолчи электр энергиясига қайта уланади.
Видеоконференция форматида ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистоннинг барча туманларидаги студиялар билан алоқа ўрнатилди.
Туманлардаги студиялардан ва журналист ва блогерлар томонидан аҳолини электр энергияси билан таъминлашга оид саволларига мутасаддилар атрофлича жавоб берди. Бу борада ОАВ билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил қилишга келишиб олинди.
Ғ.Отажонов
(«Халқ сўзи»)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- АҚШ молия вазири компьютерига хакерлар ҳужум қилди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ислам Махачевга Арман Царукян рақиблик қила олмайди. «UFC 311» олдидан содир бўлган нохуш хабарнинг барча тафсилотлари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг