Электр таъминотидаги истиқболли лойиҳалар
Андижон вилоятида 2025-2026 йилларда 500 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳалар асосида қуввати 200 МВт бўлган 763 та кичик ва микро гидроэлектр станцияларини қуриш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган бўлиб, бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу ташаббуслар ҳудудларни барқарор электр энергияси билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, Избоскан туманининг “Бештерак” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Катта Фарғона” канали устида умумий қиймати 6 миллион АҚШ долларига тенг мини гидроэлектр станция барпо этилмоқда.
- Қурилиш ишлари маҳаллий ва хитойлик мутахассислар иштирокида олиб борилмоқда, — дейди Избоскан тумани ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Дилшодбек Ғозиев. — Мазкур ГЭСнинг қуввати 3 мегаваттни ташкил этади ва уни жорий йилнинг 2-чорагида ишга тушириш кўзда тутилган. У фойдаланишга топширилгандан сўнг “Бештерак” ҳамда қўшни маҳаллалар аҳолисининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилади.

Вилоятда бу каби лойиҳаларни амалга ошириш учун барча шароитлар мавжуд бўлиб, истиқболли режалар аҳолининг ижтимоий ҳаётини яхшилашга кўмаклашади.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг