Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги ҳолати бўйича далолатномани йўқ қилиб беришни ваъда қилган муҳандис ушланди

15:03 30 Январь 2024 Жамият
218 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сайхунобод туман бўлими ҳамда ДХХнинг Гулистон туман бўлинмаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Сайхунобод туман электр тармоқлари корхонаси муҳандиси М.С. “П-К.” фермер хўжалигида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги ҳолати бўйича тузилган далолатномани йўқ қилиб бериши эвазига ушбу фермер хўжалиги раҳбарининг укаси Ш.Ю.дан 400 АҚШ доллари ва 1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер