Электр энергиясидан фойдаланишда «Учкўприк тажрибаси»

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 11 сентябрдаги «Энергетика соҳасига хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида соҳа фаолиятини жаҳон андозалари ҳамда замонавий мезонлар асосида ривожлантириш кўзда тутилган.
Учкўприк тумани электр таъминоти корхонасида барча туман ва шаҳар электр таъминоти корхонаси масъуллари, маҳалла фаоллари иштирокида подстанциялар, юқори ва паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларида технологик йўқотишларни камайтириш, ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига барҳам бериш юзасидан амалга ошириладиган ишлар тақдимоти бўлиб ўтди.
— Бу борада «Учкўприк тажрибаси»ни яратиш мақсад қилинган, — деди «Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ бош директори Азизбек Сайдалиев.—Хусусан, янги тажриба доирасида туманга кириб келаётган юқори кучланишли электр узатиш тармоғидан тортиб, мансублик чегарасигача бўлган барча тармоқ ва қурилмалар қамраб олинади. «АСКУЭ» тизимидан олинган дастлабки таҳлилларга асосан ҳудудларда ташкилий ва техник тадбирлар амалга оширилади.
Тажрибадан асосий кўзланган мақсад – аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларини сифатли, барқарор электр энергияси билан таъминлаш ва электр энергиясини етказиб беришда самарадорликка эришишдан иборат. Учкўприк туманида «Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг барча шаҳар ва туманларидан жалб этилган 300 нафардан зиёд малакали мутахассислардан ташкил топган 40 дан ортиқ бригадалар фаолият олиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг