Электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни текшириш тартиби белгиланди
Иллюстратив фото
Ҳукумат қарори (850-сон, 31.12.2025 й.) билан «Электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида хабар берилди.
Низомга кўра, электр энергетикаси тизими ишлашининг қуйидаги технологик бузилишлари мажбурий равишда текширилиши ва ҳисобга олиниши шарт:
• электр қурилмаларининг эксплуатация даврида, шунингдек, режали таъмирлаш, профилактика кўриги ва синовлар жараёнида аниқланган шикастланиш ҳолатлари;
• электр қурилмалари ва уларнинг элементларини ишдан чиқарган, техник (технологик) ҳолат параметрларининг рухсат этилмаган даражада четга чиқиши;
• истеъмолчиларга электр энергиясини қисман ёки тўлиқ режалаштирилмаган ҳолда етказиб беришнинг тўхтатилиши.
Технологик бузилиш ҳолатлари хусусияти ва оқибатининг оғирлигига қараб, авариялар, И ва ИИ даражадаги ишдан чиқишларга бўлинади. Технологик бузилишларнинг текшируви улар аниқланган заҳоти бошланиб, 10 кун ичида якунланиши лозим.
Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи, сақловчи, узатувчи ва тақсимловчи корхонада ҳамда унга тегишли электр тармоқларида содир бўлган барча технологик бузилишлар ушбу электр энергетикаси объекти томонидан ҳисобга олинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг