Электр автомобиллар глобал исишга қарши курашда самарасиз экани маълум бўлди

Архив фото
Янги Зеландиянинг Окленд ва Хитойнинг Сямин университетлари олимларидан иборат халқаро гуруҳ электромобилларнинг атроф-муҳитга ҳақиқий таъсири бўйича кутилмаган хулосаларни тақдим этди.
Жамоа сўнгги 15 йил давомида 26 мамлакат маълумотларини, автомобилларнинг тўлиқ ҳаёти цикли – ишлаб чиқаришдан то утилизация қилишгача бўлган даврни ҳисобга олган ҳолда таҳлил қилди.
Маълум бўлишича, электромобилларнинг жорий этилиши иқлимнинг антропоген ўзгаришининг асосий омили бўлган карбонат ангидрид газининг глобал чиқиндиларини камайтиришга олиб келмайди. Яъни, кўмир ва нефтдан электр энергияси ишлаб чиқариладиган мамлакатларда электромобиллар анъанавий автомобилларга қараганда кўпроқ зарарли бўлиши мумкин.
Ҳақиқий экологик самарага эришиш учун энергия тизимидаги қайта тикланадиган энергия манбаларининг улуши 48 фоизга етиши керак. Ҳозирда бу тахминан 30 фоизни ташкил этади.
«Бизнинг таҳлилимиз шуни кўрсатадики, электр транспорт воситаларининг экологик фойдаси бутунлай мамлакатнинг электр энергияси аралашмасига боғлиқ», — дейди тадқиқот ҳаммуаллифи Стивен Полетти.
Таъкидланишича, тадқиқот иш ҳозирги иқлим сиёсатининг самарадорлигини шубҳа остига қўяди ва эмиссияларни камайтиришга комплекс ёндашув зарурлигини талаб қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг