Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасидаги 13-голини урди
Бугун, 17-январь куни Туркия Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган ўйинлар старт олди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда “Истанбул Башакшеҳир” клуби ўз майдонида “Фатиҳ Карагюмрюк” жамоасини қабул қилди.
Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 15-дақиқада Элдор Шомуродов томонидан очилди. Бу Элдорнинг Туркия Суперлигасидаги 13-голи бўлди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 79-дақиқасида меҳмонлар аъзоси Давид Фофана ҳисобни тенглаштирди. 87-дақиқада Ўмер Али Шаҳинер “Башакшеҳир”га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. Шу тариқа ўйин 2:1 ҳисоби билан якунланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ўйинни асосий таркибда бошлади. Sofascore томонидан Элдорнинг ҳаракатлари 8 баллга, Аббоснинг ҳаракатлари эса 6 баллга баҳоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг