Элдор Шомуродов энди “Рома”га тегишли эмас
Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродовни тўлиқ сотиб олди. Бу ҳақда Туркиянинг “Zpor” портали хабар берди.
“Рома” ва “Истанбул Башакшеҳир” клублари ўртасидаги ижара шартномасида турк клубига Элдор Шомуродовни 2,7 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этилган эди. Манбага кўра, “Башакшеҳир” ушбу опциядан фойдаланган.
“Энди Элдор Истанбул клубининг тўлақонли футболчиси айланди”, дея, маълумот берди манба.
Шунингдек, келишувга кўра, “Рома” клуби Элдорнинг кейинги трансферидан 10 фоиз улуш олишига ҳам келишилган. Маълумот учун, Элдор Шомуродов 2025 йилнинг ёзида “Истанбул Башакшеҳир”га келиб қўшилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг