«Эл-юрт умиди» жамғармаси 2025 йил 1-очиқ стипендия танловини эълон қилди

12:12 04 Июнь 2025 Жамият
203 0

Иллюстратив фото

«Эл-юрт умиди» жамғармаси 2025 йил 1-очиқ стипендия танловини эълон қилди. Бу ҳақда жамғарманинг расмий саҳифасида маълум қилинди.

Танлов Жамғарма Бошқарув кенгашининг 2025 йил 3 июндаги 1-сонли қарорига асосан, етакчи хорижий университетларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурларида таълим олиш истагида бўлган номзодлар учун ташкил этилмоқда.

Танлов доирасида жами 450 та ўрин ажратилган бўлиб, шундан 130 таси бакалавриат, 220 таси магистратура ва 100 таси докторантура босқичи учун мўлжалланган. Ўринлар СТEМ йўналишлари, иқтисодиётнинг устувор тармоқлари (энергетика, транспорт, урбанизация, архитектура, қурилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги, геодезия, ер муносабатлари), давлат бошқаруви, тиббиёт ва таълим соҳаларига йўналтирилади.

Номзодлар ҳужжатларини El-yurt.uz онлайн платформаси орқали 2025 йил 3 июндан 16 июнгача топширишлари мумкин. Улар ариза, хорижий олий таълим муассасасидан олинган қабул хати, диплом ёки аттестат нусхаси, хорижий тил сертификати, меҳнат дафтарчаси (мавжуд бўлса) ва мотивацион иншо каби ҳужжатларни платформага юклашлари керак бўлди.

Танлов жараёни, баҳолаш мезонлари ҳамда қўшимча маълумотлар Жамғарманинг расмий сайти Eyuf.uz орқали мунтазам эълон қилиб борилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?