Экспортёр корхоналарга амалий кўмак берилмоқда
Бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири — экспорт салоҳиятини ошириш, барча соҳаларда тадбиркорлар учун қулайлик яратиш орқали уларга амалий ёрдам беришдир.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан ҳам ушбу йўналишда тизимли ишлар амалга оширилиб, ишлаб чиқарилаётан товарларнинг чет элга экспорт қилинишида тадбиркорларга тезкор ва замонавий божхона хизматлари кўрсатиб келинмоқда.
Бу борада тадбиркорлар билан мулоқотнинг самарали тизими жорий этилган бўлиб, ходимлар томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги “PRO CAB” қўшма корхона шаклидаги масъулияти чекланган жамиятга ташриф буюрилди.
Корхона 2011 йилда иш фаолиятини йўлга қўйган бўлиб, мамлакатимиздаги етакчи мисдан кабел ва симлар ишлаб чиқаришга ихтисослашгандир.
Эътиборлиси, бугунги кунда ушбу корхонаси 700 дан ортиқ аҳоли иш билан таъминланган. Корхона нафақат ички бозорга балки, ташқи бозорда Европанинг қатор давлатлари ва МДҲ давлатларига маҳсулотларини экспорт қилади.
Жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида корхона томонидан 32,6 млн. долларлик товарлар хориж бозорларига йўналтирилган.
Тадбиркорга яқиндан кўмакчи бўлиш, уларга сифатли божхона хизматини кўрсатиш, қолаверса, олиб кирилган маҳсулот ёки асбоб-ускуналарга божхона тўловларидан имтиёзлар бериш экспорт кўрсаткичи янада ошишига муҳим омил бўлади. Шу боис, корхона томонидан 24,2 млн. доллар қийматидаги хом ашё ва асбоб-ускуналар импорт қилинган.
Яна бир жиҳати корхона 2023 йилда бошлаб кабель маҳсулотларини қайта ишлаб хорижга йўналтирмоқда.
Жумладан, 946,1 тн. кабель ишлаб чиқариш бўйича қиймати 1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қайта ишлаш шартномаси имзоланган бўлиб, шундан, вазни 34,2 тн, қиймати 163,4 минг долларга тенг бўлган қайта ишлаш маҳсулотлари хорижий ҳамкорларга етказиб берилган.
Ташриф давомида пост ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолият жараёнларини амалга оширишдаги муаммолари ўрганилди, шунингдек, уларга божхона соҳасида янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар талаблари етказилди.
Учрашувда пост ходимлари тадбиркорларга доимо кўмак беришга тайёрлигини айтиб ўтишди.
Зеро, бугун тадбиркорларга барча соҳаларда кўрсатилаётган амалий ёрдамлар натижасида маҳаллий ишлаб чиқариш, экспорт кўрсаткичлари тобора юқорилаб бораверади. Бу эса юртимиз иқтисодиётининг янада ривожланишига ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг