ЕХҲТ рақамли воситалар ёрдамида депутатларнинг халқ билан алоқасини яхшилашга кўмаклашади
Замонавий технологиялар ва интернет депутатларга халққа яқинроқ бўлишга, фуқароларнинг фикри ва эҳтиёжларини ҳисобга олишга қандай ёрдам бериши мумкин?
Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари учун икки кунлик тренингда айнан шу масалалар муҳокама қилинди. Тадбир ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори томонидан Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тренингнинг асосий мақсади парламент аъзоларига рақамли воситалар ёрдамида жамоатчилик фикрини яхшироқ тушуниш, қонунларни ишлаб чиқишда фуқароларнинг ғоя ва таклифларини ҳисобга олиш, шунингдек, парламент фаолиятини очиқ ва самарали муҳокама қилиш имкониятларини тақдим этишдан иборат эди. Тренинг давомида иштирокчилар ўз матбуот хизматлари томонидан тайёрланган маълумотларни кенг аудитория учун янада тушунарли, очиқ ва шаффоф тарзда тақдим этиш бўйича янги кўникмаларга эга бўлдилар.
Шунингдек, тренинг давомида очиқ маълумотлар ва ижтимоий тармоқлар фуқароларни қарор қабул қилиш жараёнига жалб этиш имкониятлари ҳақида ҳам сўз юритилди. Ахборот маконини сохта хабарлар ва салбий контентдан ҳимоя қилиш муҳимлиги ҳам таъкидланди. Иштирокчилар реал вазиятларни таҳлил қилдилар ва долзарб масалалар бўйича биргаликда ечимлар ишлаб чиқиш учун амалий машғулотларда қатнашдилар.
Мазкур тадбир кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, очиқ мулоқот ва инклюзивликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Бу эса ҳар бир инсон фикри қадрланадиган ва инобатга олинадиган муҳитни яратишга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг