“Education USA” дастурининг минтақавий форуми бўлиб ўтмоқда
Фото: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати
Бугундан пойтахтимизда АҚШ университетлари ҳамда Марказий ва Жанубий Осиё давлатларидаги “Education USA” дастурининг минтақавий форуми ўз ишини бошлади.
Ушбу дастурнинг асосий мақсади АҚШ университетларида таҳсил олиш учун хорижий давлат фуқароларини жалб қилишга қаратилган. Форумда АҚШ Давлат департаменти ва 50 дан ортиқ Америка университетлари вакиллари, хусусан, халқаро ҳамкорлик бошқармаси раҳбарлари ва ходимлари, маркетинг ва чет эл фуқароларини АҚШ университетларида ўқишга жалб қилиш бўйича масъуллар ҳамда АҚШнинг мамлакатимиздаги элчихонаси мутасаддилари иштирок этмоқда.
Шунингдек, анжуманда Ўзбекистон, Афғонистон, Бангладеш, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Непал, Покистон, Туркманистон, Тожикистон каби жами 10 та Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларидан “Education USA” дастури вакиллари қатнашмоқда.
Форумнинг очилиш тадбирида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов иштирок этиб, қатнашчиларни самимий қутлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг