Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият қандай?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 187 миллион 519 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 4 миллион 049 мингдан зиёд киши вафот этган.
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 362 031 янги ҳолати аниқланди. 6 135 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 188 миллион 313 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 4 миллион 057 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
- АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,572 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
- Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,946 миллиондан ортиқ),
- учинчи ўринда Бразилия (19,106 миллиондан ортиқ),
- тўртинчи ўринда Россия (5,857 миллиондан ортиқ),
- бешинчи ўринда эса Франция (5,705 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 20 450, Ҳиндистонда 38 792, Бразилияда 17 031, Россияда 23 827, Францияда 5 500 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 497 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Остонадаги кинотеатрда йирик ёнғин юз берди (+видео)
- Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг