Дунё гимнастикачилари — Тошкентда
Пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги мусобақаларининг учинчи босқичига старт берилди.
Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон, АҚШ, Австралия, Австрия, Арманистон, Бельгия, Болгария, Венгрия, Германия, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Мексика, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Озарбайжон, Польша Сингапур, Туркия, Филиппин, Япония каби давлатлардан келган юздан зиёд гимнастикачилар рақобатлашмоқда.
Дастурга кўра, кеча ушбу беллашувнинг саралаш босқичи ва тантанали очилиш маросими ўтказилди. Бугундан спортчилар медаллар учун курашни бошлашади.
Маълумот учун, жорий йилги жаҳон кубоги мусобақаларининг илк босқичи шу ойнинг бошида Болгарияда ўтказилган бўлиб, унда ҳамюртимиз Тахмина Икромова булавада кумуш, кўпкураш ва тўп билан чиқишда бронза медалларини қўлга киритганди.
Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи 16 — 19 апрель кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг