Дунё аҳолиси қачон 9 миллиарддан ошади?
2024 йилда Ер аҳолисининг сони ўтган йилга нисбатан қарийб 82 миллион кишига кўпайди. Бу ҳақда «ABC News» хабар берди.
АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюросининг ҳисоб-китобларига кўра, 2024 йилда дунё аҳолиси 71 миллиондан ортиқ кишига ўсди ва 2025 йил бошида 8,09 миллиард кишини ташкил этади.
Ташкилотнинг ҳисоб-китобларига кўра, аҳолининг энг кўп кўпайиши Африкада кузатилган. Экспертлар яқин йигирма йил ичида ушбу қитъада яшовчи одамлар сони икки баравар кўпайишини тахмин қилмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоб-китобларига таянилса, 2037 йилда сайёрамиз аҳолиси биринчи марта 9 миллиарддан ошиши мумкин. Дунё аҳолисининг ўсиши давом этаётган бўлса-да, ўсиш суръати сезиларли даражада секинлашган. Ҳозирги глобал туғилиш даражаси ҳар бир аёлга ўртача 2,2 болани ташкил қилади.
Маълумотларга кўра, 2025 йил январь ойида дунё бўйлаб ҳар сонияда 4,2 туғилиш ва 2,0 ўлим ҳолати кузатилиши тахмин қилинмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг