Доннарумма Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин
Англиянинг «Манчестер Сити» клуби Италия терма жамоаси ва Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, «шаҳарликлар» 25 ёшли дарвозабон учун 30 миллион евро таклиф қилган.
Бироқ Доннарумма мазкур трансфер масаласида охирги қарорни ҳали қарор қабул қилмаган. Шу билан бирга ПСЖ дарвозабонни сотишга тайёр экани айтилмоқда, чунки у клуб билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаган.
Маълумот учун, Жанлуижи Доннарумма 2021 йилнинг ёзида «Милан» клубидан эркин агент сифатида ПСЖ сафига қўшилган ва клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг