Дональд Трамп қайта сайланса Россия ва Хитойни ажратишга ваъда берди
Фото: AP
Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп бўлажак сайловларда ғалаба қозонса, Россия ва Хитойни “ажратиш”га ваъда берди. Бу ҳақда у журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Байден уларни [Россия ва Хитойни] бирлаштирди. Бу уят”, — деди АҚШнинг собиқ раҳбари.
Сиёсатчи Москва ва Пекинни ажратишга тўғри келишини айтди ва муваффақиятга эришишига ваъда берди.
Аввалроқ, Трамп Россия билан алоқалар бўйича ўзига қўйилган айбловларга изоҳ бериб, Россиянинг “Шимолий оқим 2” газ қувурини айнан ўзи бузиб ташлаганини айтган эди. Трампнинг сўзларига кўра, ушбу газ қувурини қуриш Москва учун муҳим вазифа бўлган ва у 2019 йилда қурилиш иштирокчиларига нисбатан санкциялар қўйгани учун уни “йўқ қилган”.
АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Трампнинг рақиби АҚШ Демократик партиясидан номзод, вице-президент Камала Ҳаррис ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг