Дональд Трамп Нью-Йорк судида айбдор деб топилди
Фото: CNN
Кеча, 30 май куни Нью-Йоркдаги ҳакамлар ҳайъати АҚШ собиқ президенти Дональд Трампни 2016 йилги сайлов кампаниясига таҳдид солган тўловларни яшириш учун бизнес ёзувларини сохталаштиришда айбдор деб топди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Унга кўра, Трамп барча 34 та банд бўйича айбдор деб эълон қилинган. Унга нисбатан расмий ҳукм 11 июль куни эълон қилинади. Собиқ президент 4 йилдан 136 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Трамп ҳакамлар ҳайъати қарорини «шармандалик» деб атади ва ўзини сиёсий маҳбус деб эълон қилди.
Оқ уй эса ушбу ҳолат бўйича «қонун устуворлигини ҳурмат қиламиз», дея изоҳ берди.
Таъкидланишича, Дональд Трамп уй қамоғига олинган тақдирда ҳам бу АҚШ президентлигига номзодини қўйишига тўсқинлик қилмайди. Бундан ташқари, у қамоққа юборилса ва сайловда ғалаба қозонса, қамоқдан туриб президентлик ваколатларини амалга ошириши мумкин бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг