Дональд Трамп Европа Иттифоқига ультиматум қўйди

Фото: AP
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Европа Иттифоқи мамлакатлари Америка энергетика ресурсларини сотиб олишни бошламаса, уларга тарифлар киритиш билан таҳдид қилди.
“Мен Европа Иттифоқига айтдимки, улар АҚШ билан ўзларининг катта камомадини нефть ва газимизни кенг миқёсда харид қилиш орқали қоплашлари керак. Акс ҳолда, бу доимий тарифларга олиб келади!” — деб ёзди сиёсатчи “Truth Social” ижтимоий тармоғида.
Трамп ўзининг биринчи муддатида пўлат ва алюминийга янги тарифларни жорий қилди. 2022 йил охирида Америка Қўшма Штатлари инфляцияга қарши қонун қабул қилганидан кейин Америка ва унинг европалик ҳамкорлари ўртасида яна бир савдо уруши бошланди. Бунга жавобан Европа Иттифоқи Америка товарларига божлар жорий қилди.
Европа Иттифоқи Трампнинг протекционистик сиёсатга қайтиши ва Европа Иттифоқи маҳсулотларига божларни яна оширишидан хавотирда. У аллақачон Хитойдан келадиган товарларга 10 фоиз бож қўшишга ваъда берган. Бундан ташқари, у 20 январдан бошлаб, лавозимга киришганидан сўнг, Мексика ва Канададан барча товарларга 25 фоизлик тарифларни жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолашини айтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Мирзо Бобур – буюк империя асосчиси
- Навоий вилоятида 2025 йил «Алишер Навоий йили» деб номланади
- Миллий гвардияга янги ваколат берилди
- Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди
- Президент «Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси» IV халқаро симпозиуми иштирокчиларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг