«ДХХ кубоги»: қашқадарёлик ғолиб жамоалар номи аниқ бўлди
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Қарши шаҳридаги «Геолог» ўйингоҳида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида 5 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «ДХХ кубоги» мусобақаларининг Қашқадарё вилояти босқичи финал ўйинлари бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоиз, спортнинг футбол ва мини футбол турлари бўйича 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ўртасида ўтказилаётган ушбу мусобақанинг қуйи босқичларида вилоятдаги 16 та шаҳар ва тумандан барча маҳаллалар жамоалари иштирок этди.
Туман ва шаҳар босқичидан муваффақиятли ўтган 48 та жамоа эса 3 та йўналишда вилоят босқичи ғолиблиги учун баҳс олиб боришди. Улардан сараланган 6 таси мусобақа финалига чиқишди.


Дастлаб футбол бўйича финалга қадар йўлни муваффақиятли босиб ўтган Касби туманининг «Қоратепа» ҳамда Миришкор туманининг «Нурафшон» жамоалари майдонга тушишди. Шиддатли кечган баҳс якунига кўра 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган касбилик ёшлар вилоят кубогини қўлга киритишди.
Ўғил болалар ўртасидаги мини футбол баҳсларида эса Косон туманининг «Муғжагул» ҳамда Миришкор туманининг «Янги Миришкор» жамоалари ўзаро куч синашди. Якунда косонлик ёшлар 6:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кубокни бошлари ўзра баланд кўтаришди.


Мини футбол бўйича қизлар ўртасидаги финал ҳам курашларга бой тарзда кечди. Унда Қарши ҳамда Чироқчи туманининг футболчи қизлари ўзаро куч синашди. Якунда қаршилик қизлар минимал ҳисобда зафар қучиб, вилоят босқичи ғолибига айланишди.
Таъкидлаш жоиз, ўтган йили мазкур мусобақанинг республика босқичида ҳар учала йўналиш бўйича ҳам Қашқадарё вилояти жамоалари ғолиб бўлиб, ўзига хос сенсация қайд этишган эди.
Мусобақа сўнгида сўзга чиққанлар ғолиб жамоаларга бу йил ҳам республика босқичида ўтган йилги натижаларни такрорлаши зарурлигини айтиб, омад тилашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг