Диёра Келдиёровадан Абдумалик Ҳалаковгача: 3 августда Париж Олимпиадаси тақвими қандай?

01:54 03 Август 2024 Спорт
581 0

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.

Бугундан «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинлари доирасида енгил атлетикачиларимиз баҳсларга киришишади. Кун давомида 3 спорт турида атлетимиз иштирок этишади.

Кунни дзюдо бўйича жамоавий баҳсда қатнашадиган спортчиларимиз очиб беради. Соат тахминан 11:00 дан бошлаб, Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси (аралаш) Канада терма жамоасига қарши татамига кўтарилади.

Жамоавий баҳсларда Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова ҳам қатнашиши кўзда тутилган.

Соат 13:00 га яқин «B» гуруҳи финалида Анна Пракатен ўз омадини синаб кўради. Гарчи ушбу финал ҳеч қандай медаль олиб келмаса ҳам, мамлакатимизда ушбу спорт турнинг ривожланиши учун аҳамиятли ҳисобланади.

Бокс бўйича эса 3 та чорак финал баҳсини ўтказамиз. Дастлаб йигитларимиз рингга кўтарилади. 57 кггача бўлган вазн тоифасида байроқдоримиз Абдулмалик Ҳалаков рингга кўтарилса, -71 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев рақибини синовдан ўтказади.

Албатта, сўнгги боксчи қизимиз Навбаҳор Ҳамидованинг баҳси ҳам юртдошларимизда қизиқиш уйғотмоқда. Маълум қилинишича, мазкур баҳс 4 августга ўтар кечаси тунги соат 00:30 дан кейин бўлиб ўтади.

«Халқ сўзи» барча спортчиларимизга омад ва муваффақият тилайди.

Аввалроқ, Алишер Юсупов бронза медаль соҳиби бўлганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?