«Дийдор» театрига янги раҳбар тайинланди
«Дийдор» ёшлар экспериментал театр-студияси давлат муассасасига бадиий раҳбар тайинланди.
Ўзбекистон Давлат Ёшлар театри олий тоифали актёри Юлдашев Бобур Баҳодирович «Дийдор» ёшлар театрига раҳбар этиб тайинланди.
Бобур Юлдашев 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий. Ўзбекистон Ёшлар театри қошидаги драматик санъат мактаб-студиясини тугатган. 2003 йилда Тошкент Давлат санъат институтининг «Драма театри ва кино актёрлиги» факультетини тамомлаган ва шу театрда 26 йилдан буён фаолият олиб боради.
Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ёшлар театрининг ёрдамчиси вазифасидан бошлаган. Театрдаги фаолияти давомида актёр 40 га яқин эсда қоларли ролларни ижро этган.
1998 йилдан буён театр билан бирга кино ва телевидение йўналишида ҳам ижодий фаолиятини олиб боради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг