Депутатлар чиқинди хизматлари учун янги тўлов механизми жорий этишмоқчи
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари соҳасида янги тўлов механизмларини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Иккинчи ўқишда кўриб чиқилган лойиҳа ишчи гуруҳ йиғилишларида вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳуқуқшунослар ва экспертлар томонидан атрофлича таҳлил қилинди. Қонун лойиҳаси инсон манфаатларини устувор этиш тамойили асосида такомиллаштирилди.
Қонун лойиҳасида истеъмолчиларга чиқинди хизмати учун қарздорликни бартараф этиш имконияти яратиш бўйича муҳим меъёрлар белгиланди. Бунда қарздорлик юзасидан истеъмолчиларга қисқа хабар (СМС) орқали маълумот берилгандан сўнг, беш кунлик муддат берилиши назарда тутилган. Агар бу муддат ичида қарздорлик бартараф этилмаса, электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш вақтинча чекланиши мумкин.
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари қонуний кафолатланиб, чиқинди олиб чиқишга ихтисослашган ташкилотлар тўловларни адолатли ҳисоблаш учун жавобгар этиб белгиланди. Агар ташкилотлар томонидан талаблар бузилса, истеъмолчиларга етказилган зарар қопланиши керак бўлади. Шу билан бирга, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар хизмат сифати бўйича ҳисобдорликни таъминлаши зарур.
Қонун лойиҳаси чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар сифатини оширишга қаратилган. Бу механизм нафақат хизматлар кўрсатишнинг самарадорлигини таъминлайди, балки аҳоли учун қулайликларни оширади. Ушбу ислоҳотлар орқали чиқиндиларни қайта ишлаш ва экологик соф муҳит яратишга ҳам ҳисса қўшилади.
Депутатлар томонидан қонун лойиҳаси учинчи ўқишда маъқулланди. «Мазкур қонун лойиҳаси аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, чиқинди хизматлари соҳасини ривожлантириш ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини янада шаффофлаштиришга хизмат қилади», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг