Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади
Иллюстратив фото
Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги.
Президент Фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги асосий йўналишлардаги эришилган натижалар бўйича Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади:
• давлат органларининг инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш самарадорлиги;
• давлат хизматларини кўрсатишнинг тезкорлиги ва сифати;
• давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги;
• давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги;
• давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг рақамлаштирилганлик даражаси;
• республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва улар ўринбосарларининг фаолияти самарадорлиги;
• норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан жорий этилган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа рейтинглар.
Рейтинг натижаларига кўра, қуйи поғонадаги давлат идораларининг иш усулларини ўзгартириш, бошқарув жараёнларини оптималлаштириш (BPR-реинжиниринг) чоралари амалга оширилади ҳамда Ҳукумат мажлисларида раҳбарлар фаолиятига баҳо бериб борилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг