Давлат мулкини хусусийлаштириш тартиби ўзгармоқда
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Сенатнинг эллик еттинчи ялпи мажлисида “Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда давлат мулкини бошқариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Қонун билан бир қатор қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Жумладан, хусусийлаштирилмайдиган давлат мулкини, шунингдек давлат ташкилотини хўжалик жамияти этиб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ва ушбу жараён якунлангунига қадар мазкур давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бириктирилган давлат мулки гаровга берилмаслигини белгиловчи норма киритилмоқда.

Бундан ташқари, “Ҳомийлик тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилиб, устав фондидаги (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятларининг ҳомийликка сарфланадиган ҳар йилги харажатлари ўтган йилда олинган соф фойданинг 3 фоизидан ошмаслиги кераклиги қайд этилмоқда.
Шунингдек, мазкур харажатлар улар бизнес-режасининг ўтган ҳисобот давридаги соф фойдага тааллуқли қисми кўрсаткичлари бажарилганда амалга оширилиши белгиланмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши давлат мулкини бошқариш соҳасини такомиллаштиради. Махсус ваколатли органнинг ваколатлари ва устувор йўналишларини белгилаш орқали хусусий мулкчилик кенгайтирилади. Хусусийлаштириш жараёнлари очиқ ва ошкора бўлишини таъминлайди.
Қизғин кечган муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг