«Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди

Раҳимова Нодира / ЎзЖОКУ талабаси. Суғурталанган ва меҳнат фаолиятидаги шахсларнинг даромади йўқолишига сабаб бўлувчи ижтимоий хатарлардан ҳимоялаш лойиҳанинг мақсади ҳамда вазифаси этиб белгиланди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида ушбу қонун лойиҳаси жамоатчилик фикр-мулоҳазаси учун қўйилди. Қонун лойиҳаси Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, таклиф амалга татбиқ этилган ҳолатда жамғарма ҳисобидан қуйидагилар жорий этилади:
— биринчи босқичда 2025 йил 1 июлдан бошлаб барча суғурталанган аёлларга, уларнинг бандлик ва меҳнат фаолияти тури, суғурталаш манбасидан қатъи назар ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб берилади;
— иккинчи босқичда, 2026 йил 1 январдан барча суғурталанган жисмоний шахсларга, уларнинг бандлик ва меҳнат фаолияти тури, суғурталаш манбасидан қатъи назар, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўлаб берилади;
— учинчи босқичда, Ўзбекистон президентининг қарорига асосан суғурталанган шахсларга ишсизлик нафақаси ва бошқа турдаги тўловлар жорий этилади.
Ушбу қонун доирасининг биринчи босқичида ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаб бериш учун 1,2 триллион сўм; иккинчи босқичда эса ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаб бериш учун 2,8 триллион сўмдан ташқари вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлашга ҳам 2 триллион миқдорда сўм ажратиш талаб этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг