Давлат боғчаларида тарбияланувчилар гриппга қарши бепул эмланади
Иллюстратив фото
Ўзбекистондаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари гриппга қарши бепул эмланади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, давлат томонидан 520 минг доза гриппга қарши вакциналар харид қилиниб, мактабгача таълим ташкилотлари болаларини эмлаш учун ҳудудларга тарқатилган.
Таъкидланишича, болалар, хусусан мактабгача ёшдагилар гриппга нисбатан энг ҳимоясиз қатлам ҳисобланади. Улар жамоада кўп бўлгани сабабли вирус тез юқади.
Февраль ойида касаллик оғир кечиш хавфи юқори бўлгани боис, эмлаш болаларни пневмония, бронхит, отит каби оғир асоратлардан ҳимоя қилади, шунингдек, боғчаларда оммавий касалланишнинг олдини олади. Эмланган болалар организмида 10–14 кун ичида иммунитет шаклланади ва улар мавсум охиригача ҳимояланган бўлади.
Жараёнида болалар шифокор кўригидан ўтказилади ҳамда соғлом болалар гриппга қарши эмланади. Вакцина касалланишни тўлиқ олдини олмаса-да, унинг енгил шаклда ўтишига ва асоратларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Билдирилишича, эмлаш жорий йилнинг февраль ойи охиригача давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг