Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда

21:46 13 Февраль 2026 Жамият
456 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

Ўзбекистонда 13-14 февраль, дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Маълум қилинишича, 13 февраль куни кундузи Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида беқарор об-ҳаво сақланиб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ёғингарчилик аста-секин шарққа томонга силжийди. Фақат марказий ва шарқий ҳудудлар бўйича, шунингдек, республиканинг энг чекка жанубида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши сақланиб туради.

14 февраль, шанба куни кундузи ва 15 февраль, якшанба куни республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кўтарилади, жума куни 10-15 даража илиққача, якшанба куни эса 17-22 даражагача илиқ бўлади. Кечалари ҳарорат 5-10 даража илиқ атрофида бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи бор.

Тошкент шаҳрида 13 февраль куни куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади,ҳарорат 10-12 даража илиқ бўлади. Шанба куни кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат аста-секин 17-20 даража илиққача кўтарилади. Кечалари 6-9 даража илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?