COVID-19: ЖАРда шерлар кундузи ҳам автомобиль йўлларида ухламоқда. Улар карантин туфайли одамлар йўқлигини тушунишган кўринишади(Фото)
Жанубий Африка Республикасининг Крюргер миллий паркида арслонлар анчадан бери хувиллаб ётган трассада ухлашяпти, деб хабар берди BBC.
Парк назоратчиси Ричард Соури ушбу ҳолатни суратга туширди. У бу манзараларни паркда патруллик қилиб юрган пайтда кўриб қолган.
Парк 25 мартдан ёпилган, аммо Соури ишлашда давом этяпти.

У одатда арслонлар йўлга паркда ҳеч ким бўлмаган тунги пайтларда чиқишини таъкидлар экан, энди кундузи ҳам бўм-бўш трассада мизғиб олишаётганини қўшимча қилган.
“Одамлар автомобилдаги одамларга ўрганиб қолишган. Барча ҳайвонларда йўловчи қаршисида инстинктив қўрқув бор, шунинг учун мен уларнинг олдига оёқ билан боришга қарор қилсам, табиийки бунга йўл қўйишмайди”, — дея тушунтирди Соури.

Ричард Соури фотосуратларни ўз автомобилидан мобиль телефонига тушириб олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг