“Covid-19” одамларга “оралиқ-восита” орқали юқтирилган бўлиши мумкин — ЖССТ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) “Covid-19” пандемияси келиб чиқишига сабаб бўлган эҳтимолий фаразни маълум қилди. Унга кўра, вирус “оралиқ-восита” орқали инсонларга юқтирилиши туфайли пандемия келиб чиққан.
Бу ҳақда ЖССТнинг халқаро экспертлар гуруҳи раҳбари Питер Бен Эмбарек Ухан шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Тадқиқотимизнинг дастлабки натижалари шуни кўрсатадики, катта эҳтимолий фаразга кўра вирус “оралиқ-восита” орқали одамларга юқтирилган ва бу кейинчалик пандемияга сабаб бўлган. Ҳолат юзасидан қўшимча тадқиқотлар ўтказиш, янада пухта ва диққат билан ўрганиш талаб этилади”, дейди у.
Коронавируснинг янги турига сабаб бўлган “Covid-19” пневмониясининг авж олиши илк бор 2019 йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Ухан шаҳрида қайд этилди.
Дастлаб, юқтириш манбаи Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозори эканлиги айтилди. ЖССТ ишончли ахборотларга эга бўлмаганлиги сабабли ушбу бозор ҳақиқатан ҳам коронавируснинг тарқалиш манбаи эканлигини тасдиқламаган. Бундан ташқари, инфекция Ухан вирусология институти лабораториясидан ёйила бошлаган, деган хабарлар пайдо бўлган эди.
Хитой вирус тарқалишини яширганликда, вазият ҳақида очиқ гапирган шифокорларнинг овозини ўчиришга уринишда ва содир бўлган воқеалар тўғрисида дунёга кеч хабар берганликда, шунингдек, вируснинг келиб чиқиши юзасидан ташқи текширув ўтказишга халақит берганликда айбланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг