COP29 – «Яшил дунё учун бирдамликда»
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
«Яшил дунё учун бирдамликда» – ана шу шиор остида 2024 йилнинг 11-22 ноябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (COP29) иштирокчилари конференциясининг 29-сессияси бўлиб ўтади. Ушбу муҳим воқеа иқлим ўзгаришининг энг жиддий оқибатлари олдини олиш бўйича халқаро иқлим мажбуриятларини келишиш ва чора-тадбирларни муҳокама қилиш учун энг муҳим платформа бўлади. COP29 мезбони Озарбайжон Республикаси, бу йилги раис Озарбайжон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Мухтор Бабаевдир.
COP29 молияга эътибор қаратади, чунки бу мамлакатлар учун иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтириш ва одамларнинг ҳаёти ва турмуш воситаларини иқлим ўзгаришининг кучайиб бораётган таъсиридан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган триллионлаб доллар сармояларини таъминлаш жуда муҳимдир. Конференциянинг муҳим дақиқаларидан бири мамлакатлар томонидан 2025 йил бошида эълон қилиниши керак бўлган Париж келишуви доирасида иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича янгиланган миллий режаларини тақдим этиши бўлади. Ушбу режаларнинг самарали амалга оширилиши глобал исишни саноатгача бўлган даражадан 1,5 ° С гача ушлаб туришга ёрдам беради ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги муҳим қадам бўлади.
Икки ҳафта ичида Боку иқлим кун тартибининг жаҳон марказига айланади, унда бутун дунёдан 32 минг вакил иштирок этиши кутилмоқда. Бошқа давлатлар қатори Ўзбекистон ўзининг миллий павильонини тақдим этади, иқлим ўзгаришига қарши глобал курашга қўшган ҳиссасини намойиш этади ва мослашишга ёндашувлар билан ўртоқлашади.
Ўзбекистон БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси ва Париж келишувининг иштирокчиси сифатида иқлим ўзгаришининг олдини олиш бўйича глобал саъй-ҳаракатларга фаол қўшилди.
Ўзбекистон ҳукумати ўз мажбуриятларига мувофиқ, иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича миллий сиёсат ва режаларни такомиллаштириш бўйича изчил иш олиб бормоқда. Стратегик ҳужжатлар, жумладан, 2030 йилгача атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси ва 2030 йилгача бўлган давр учун «Яшил иқтисодиётга ўтиш стратегияси» ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 2050 йилгача паст углеродли ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилмоқда.
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Бош прокуратура Алламжонов суиқасдига оид қўшимча ахборотни очиқлади
- 2025 йилда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар қанчага оширилиши маълум бўлди
- ДХХ ва Мудофаа вазирлиги раҳбариятидаги тайинловлар расмий эълон қилинди
- Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги Янгиҳаёт ва Бектемир туманларига ташриф буюрди — Фоторепортаж
- Шарқда ҳаммаси тинч эмас: Хитой ва АҚШ Тинч океанида фаоллашгани айтилмоқда
- Ватан ва виждон
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг