Чойнинг шифобахш хусусиятлари маълум бўлди
Чой дунёдаги энг машҳур ичимликлардан бири бўлиб, жуда кўп фойдали хусусиятларга эга. Кўк чой таркибида катехин моддаси бўлганлиги сабабли организмга фойдали таъсир кўрсатади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, чой 2-тоифа диабетни бошқариш учун муҳим бўлган қондаги шакар даражасини тартибга солишга ёрдам беради. Ичимлик таркибидаги антиоксидантлар ҳужайраларни ҳимоя қилишга ёрдам беради ва шу билан сурункали касалликларнинг ривожланиш хавфини камайтиради.
Чой, шунингдек, қаҳва ичиш пайтида бўлгани каби энергиянинг кескин ошишига олиб келмасдан, мия фаолиятини яхшилашга ёрдам беради. Чой таркибидаги аминокислоталар дам олишга ва стресс даражасини пасайтиришга кўмак беради.
Чойни мунтазам истеъмол қилиш тиш саломатлиги учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. Чунки катехинлар оғизда бактериал инфекцияларнинг ривожланишига тўсқинлик қилади.
Баъзи чой турлари, масалан, ромашка ёки мелиса чойи тинчлантирувчи хусусиятларга эга ва уйқусизликдан халос бўлишга ёрдам беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг