Чивин чаққан одам 3 ҳафта комада ётди

15:56 26 Октябр 2024 Дунё
363 0

Америкалик Жо Кейси чивин чақиши оқибатида уч ҳафта комада ётганидан сўнг касалхонадан чиқди. Бироқ у уйғонганидан сўнг юра олмади ва гапира олмади.

WCАХ маълумотларига кўра, август ойида 55 ёшли АҚШ фуқаросининг соғлиғи ёмонлашган. Ҳашарот бир вақтнинг ўзида учта инфекциянинг ташувчиси бўлиб чиқди. Яъни у шарқий от энцефалити, Ғарбий Нил иситмаси ва Сент-Луиса энцефалитини юқтириши мумкин.

Ушбу касалликларнинг комбинацияси иммунитетни заифлаштирган ва унинг бош суягида суюқлик тўпланиб, миясига босим ўтказган. Энди эркак реабилитациядан ўтиши керак, бу тахминан 2,5 ой давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?