Чирчиқда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида мамлакат биринчилиги бошланди
Бугун ЎзДЖТСУга қарашли спорт манежида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди. Шу йилнинг 21 апрелга қадар давом этадиган мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ёш полвонлар ўз маҳоратларини намойиш этишади.
Бугун, мусобақанинг биринчи кунида енгил вазнли спортчилар ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. Айни пайтгача қизлар ўртасида -45 кг. ва -49 кг. вазн тоифаларида ғолиблар аниқлаб олинди. Эътиборлиси, унда водийлик қизлар олтин медалларни қўлга киритишди:
Оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати
Қизлар, -45 кг.:
1. Маҳфуза Умаралиева (Андижон) – 116 (52+64) кг.
2. Нилуфар Носиржонова (Наманган) – 111 (51+60) кг.
3. Нозима Бахтиёрова (Хоразм) – 108 (48+60) кг.
-49 кг.:
1. Динара Розиқова (Наманган) – 130 (57+73) кг.
2. Дилнура Каримова (Хоразм) – 122 (55+67) кг.
3. Гулсора Насриддинова (Андижон) – 104 (46+58) кг.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг