Чимёнда 5 нафар набираси билан сайрга чиққан фуқаро адашиб қолди
Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати
Жорий йилнинг 16 август тахминан соат 13:50 фуқаро Д.Г Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига берган хабарига кўра, 15 август куни Бўстонлиқ тумани Чимён тоғ тизмасига сайр қилиш мақсадида 5 нафар набиралари билан борган ва йўлдан адашиб қайтиб тушмаганлигини маълум қилиб, амалий ёрдам сўраган.
Хабарга асосан, зудлик билан қидирув-қутқарув ишларига Чимён отрядининг альпинист қутқарувчилари жалб қилинган. Қутқарувчилар томонидан аҳоли пунктидан 15 км узоқликда бўлган Мозорсой ва Тешик тош тоғлари ҳудуди бўйлаб олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида 16 август соат 18:20 да фуқаролар топилган.
Ушбу фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланган ҳолда психологик ёрдам кўрсатилиб тоғ чўққисидан олиб тушилган. Фуқароларнинг соғлиқлари яхши, уларга ҳеч қандай тан жароҳатлари етмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг