Чимбой ва Қўнғирот туманларида инвестициялар, экспорт, туризм соҳаларида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ўрганилди
Аввал хабар берганимиздек, Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикасида хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш, экспорт ҳажмини ошириш, туризм салоҳиятини ривожлантириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган ишлар ўрганилди.
Жорий йил 4 ноябрь куни Сенат қўмитаси раиси А.Аъзамхўжаев томонидан Қорақалпоғистон Инвестициялар, савдо ва саноат вазири В.Жоллибеков, Чимбой тумани ҳокими О.Тажетдинов, Қўнғирот тумани ҳокими ўринбосари Ф.Абдумажидов иштирокида ҳудудга хорижий инвестиция ва сайёҳларни жалб қилиш, экспорт географиясини диверсификация қилиш, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва тадбиркорлар томонидан бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва ташаббуслар ҳақида фикр юритилди.
Жумладан, аҳоли ва тадбиркорларни ташвишга солаётган инфраструктура, энергетика, сув таъминоти, лицензиялаш бўйича мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этиш ҳамда ушбу ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, янги иш ўринлари яратиш, саноат, ахборот технологиялари, ишлаб чиқариш соҳаларининг истиқболлари юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг