«Челси» мағлубиятга учради, «Ливерпуль»дан эса дуранг
Кеча, 3 декабрь куни Англия Премьер-лигасининг 14-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасида ўрин олган муҳим баҳсларга алоҳида тўхталиб ўтамиз.
«Челси» мағлубиятга учради
Бундан 1 тур олдин «Челси» жамоаси Лондон дербиси доирасида «Арсенал» жамоасини қабул қилди. Учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ 1 киши кам бўлиб қолган Мареска шогирдлари ўйин охиригача жанговарликни йўқотишмади. Ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни очишни ҳам «аристократлар» уддалади. Бир сўз билан айтганда, ўтган тур етакчи билан тенгма-тенг ўйин кўрсата олган «Челси» Англия матбуотида катта шов-шувларга сабаб бўлди.
Аммо, «кўклар»га бир неча йиллардан бери барқарорлик етишмаётгани ҳақида кўп ёздик. Бу турда ҳам Мареска шогирдлари айнан шу муаммога дуч келди. Клуб 14-турда лига аутсайдерларидан бири — «Лидс Юнайтед» жамоасига мағлуб бўлди.
Ўйин олдидан жароҳати сабаб «Арсенал» ва «Барселона»га қарши ўйинларни ўтказиб юборган Каул Палмер сафга қайтди ва 61-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди. Лекин ушбу ўйин олдидан «лондoнликлар»да бошқа муаммо пайдо бўлди. «Арсенал»га қарши ўйинда қизил карточка олган Моисес Кайседо дисквалификация туфайли майдонга туша олмади.
Учрашувда ҳисоб 6-дақиқадаёқ мезбонлар томонидан очилди. «Лидс» жамоасининг дастлабки голига Жака Бийол муаллифлик қилди. Биринчи бўлим сўнггида Ао Танака ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Педро Нету ҳисобни қисқартирди. 72-дақиқада Доминик Левин тўплар фарқини яна 2 тага оширди. Баҳс айнан 3:1 ҳисоби билан якунланди ва «Челси» оддий ўйинда муҳим 3 очкони қўлдан чиқарди.
«Лидс» — «Челси» 3:1
Голлар: Бийол 6, Танака 43, Калверт-Люин 72 — Нету 50.
«Лидс»: Перри, Родон, Бийол, Струйк, Богл, Танака, Ампаду, Стах, Гудмундссон, Калверт-Левин, Нмеча.
«Челси»: Санчес, Кукурелья, Бадиашил, Адарабайо, Чалоба, Фернандес, Сантос, Нету, Гиттенс, Эстевау, Делап.
«Арсенал»дан навбатдаги ғалаба
Ўтган турда «Стэмфорд Бридж»дан дуранг билан қайтган Микел Артета бошчилигидаги «Арсенал» бу турда АПЛ жадвалида 13-ўринни эгаллаб турган «Брентфорд» клубини қабул қилди.
Артетанинг «Челси» билан ўйиндан кўнгли тўлмагани бор гап. Жамоа қариб 50 дақиқа рақибдан 1 киши кўп бўлиб ўйнаб, ғалаба қозона олмади. Шу сабабдан бош мураббий бу галги ўйинда асосий таркибда «Челси» билан ўйинга нисбатан 3 та ўзгариш амалга оширди.
Ўнг қанот вакиллари Журриен Тимбер, Эберечи Эзе ва Букайо Сака бу гал захирада қолдирилди. Кейинчалик учала футболчи ҳам ўйинга қўшилди. Уларнинг ўрнига асосий таркибдан Нони Мадуэке, Мартин Эдегор ва Бен Уайт ўрин олди.
Учрашувда ҳисоб 11-дақиқада очилди. «Арсенал» форварди Микел Мерино АПЛда навбатдаги голини киритди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимга ҳакaм томонидан қўшиб берилган дақиқаларда захирадан тушган Букайо Сака ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Биринчи таймда Кристиан Москера, иккинчи бўлимда эса Деклан Райс жароҳат олиб майдонни тарк этди.
Шу тариқа, ўйин АПЛ етакчисининг ишончли ғалабаси билан якунланди.
«Арсенал» — «Брентфорд» 2:0
Голлар: Мерино 11, Сака 90+1.
«Арсенал»: Райя — Калафиори, Инкапье, Москера (Тимбер, 44), Уайт — Райс (Гокереш, 84), Зубименди, Эдегор — Мартинелли (Эзе, 61), Мерино, Мадуэке (Сака, 61).
«Брентфорд»: Келлеҳер — Пиннок (Коллинз, 74), Ван ден Берг, Айер — Генри (Льюис-Поттер, 74), Йенсен (Дамсгор, 61), Янелт (Ҳендерсон, 61), Ярмолюк, Кайоде — Шаде (Тиаго, 61), Уаттара.
«Ливерпуль» дуранг ўйнади
«Ливерпуль» жамоасининг ҳозирги ҳолати ҳавас қиларли даражада эмас. Арне Слот бошчилигидаги жамоа 14-турдан кейин 22 очко билан саккизинчи ўринда бормоқда.
Йил бошида барча клублардан кўра трансферларга энг кўп маблағ сарфлаган «мерсисайдликлар» АПЛ чемпионлигига асосий номзод сифатида баҳоланаётган эдилар.
Аммо, ҳозирча жамоа пешқадамдан нақд 11 очкога ортда қолмоқда. Жамоада тезроқ ўзгаришлар қилинмаса, бу тафовут янада катталашиб кетиши эҳтимоли юқори.
Слот шогирдлари бу турда ўз майдонида «Сандерлэнд» клубини қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Таъкидлаш жоизки, бу «Ливерпуль»нинг жорий мавсум АПЛда қайд этган дастлабки дуранг натижаси бўлди. Жамоа шу кунгача ўтказган 13 та ўйиннинг 7 тасида ғалаба қозонган ва 6 тасида мағлуб бўлганди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очди. Чемсдин Талби жамоасининг ўйиндаги ягона голини киритди.
81-дақиқа майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришди. Аниқроғи, «Сандерлэнд» футболчиси Норди Мукиэле ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Якунда жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди.
«Ливерпуль» — «Сандерлэнд» 1:1
Голлар: Мукиэле 81 (авт) — Талби 67.
«Ливерпуль»: Алиссон, Конаате, Ван Дайк, Робертсон, Гомес, Мак Аллистер, Гравенберх, Виртц, Гакпо, Собослай, Исак.
«Сандерлэнд»: Рёфс, Баллард, Алдерере, Мукиэле, Мандава, Садики, Яка, Ҳум, Талби, Ле Фе, Броббей.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг