Чехия бир йил ичида Украинага космик сунъий йўлдош совға қилишини маълум қилди
Иллюстратив фото
Чехия бир йил ичида Ерни кузатувчи сунъий йўлдошни қуриб, Украинага совға қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Novinky» нашри Чехия транспорт вазири Мартин Купкага таяниб хабар берди.
Таъкидланишича, ушбу сунъий йўлдош об-ҳаво шароити ва сутканинг исталган вақтида Ер юзасида содир бўлаётган воқеалар ҳақидаги маълумотларни тўплайди. Ҳозирда Украинада бундай технология йўқ ва Киев хориждан олинган маълумотларга таянишга мажбур бўлмоқда.
«Биз ишонамизки, бу миссия Украинага коинотдаги имкониятларини мустаҳкамлашга ёрдам беради ва бир вақтнинг ўзида бу соҳадаги ҳамкорлигимизни қўллаб-қувватлайди», — деди Купка.
Вазирнинг таъкидлашича, Чехия Украинага космик ёрдамнинг бундай шаклини тақдим этадиган биринчи давлат бўлади. Сунъий йўлдошни ишлаб чиқаришда космик технологиялар, хусусан, кичик сунъий йўлдош қуриш бўйича тажрибага эга Чехия компаниялари иштирок этади.
Сунъий йўлдош бир нечта соҳаларда радар сканерлаш тизими, оптик ва радиацияни аниқлаш ва радио спектрини кузатишни бирлаштирадиган технология билан жиҳозланиши кутилмоқда. Чехия расмийларининг фикрича, бу тунги вақтда, жумладан, ноқулай об-ҳаво шароитида ҳам Ер юзасини кузатиш имконини беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг