Маданият

“Ҳафт син” — етти таом Наврўзда қайси Шарқ мамлакатлари дастурхонига тортилади?

Ҳар қандай миллий байрам, энг аввало, ўша халқнинг олам ва одамга эстетик муносабатини англатади. Айни шу маънода Наврўз халқимизнинг тарихи, фалсафаси, ҳаёт тарзи, санъати ва маданияти, мифологик, диний ва дунёвий тафаккурини ўзида мужассамлаштирган қомусий айём саналади.

16:53 13 Март 2020
Беҳбудийга суиқасд қандай содир бўлганди?

Туркистон жадидчилик мактабининг асосчиси Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг сўнгги кунлари, фожиали ўлими тўғрисида ёзиш оғир. Аммо бу тараққийпарвар, юртпарвар аждодимиз ҳаётининг нисбатан кам тадқиқ қилинган қисмига боғлиқ бўлгани боис ҳам шунга жазм этдик. Зеро, ўтмиш инсониятни ҳушёрликка чорлаб, сабоқ чиқаришга ундаб туради.

20:38 12 Март 2020
Тошкентда “Тарихий шахсиятлар” журналининг Ўзбекистонга бағишланган сони тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Озарбайжон алоқалари туркий тилли давлатлар ичида алоҳида аҳамиятга эга. Икки халқнинг қардошлик ришталари кундан кун юксалиб бораётганининг юксак намунаси сифатида 2019 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакатда “Йил одами” деб эълон қилингани мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

19:22 12 Март 2020
Хат битганда онангизга ҳам Ёзиб туринг, майли, адашиб...

Ифтихор ХОНХЎЖАЕВ — 1991 йил Самарқанд вилояти, Оқдарё туманида туғилган. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан “Уйғоқ юрак”, “Ҳаёт куйи” номли китоблари чоп этилган. Дўрмон республика ёш ижодкорлар семинари иштирокчиси (2012). Ҳозирда Ўзбекистон санъат ва маданият институти Маданият муассасаларини ташкил этиш ва...

23:18 11 Март 2020
“Сулаймон ўлиб, девлар қутилган” замон хақида ўқишли роман

Ултонтознинг кимлигини, битта-яримталарни ҳисобга олмасак, кўплар яхши билади. Алпомиш Кашалга кетиб, етти йил зиндонда қолганида чўридан дунёга келган Ултонтоз нафақат унинг тахтини, балки севиклиси Ойбарчинни ҳам ўзиники қилишга ўлиб-тирилади. Сулаймон ўлди, девлар қутилди, дегани шу бўлади...

15:23 11 Март 2020
“Жалолиддин Мангуберди” сериалида асосий ролларни туркиялик актёрлар ижро этади

Жалолиддин Мангуберди сериали 26 қисмдан иборат бўлиши ҳақида хабар бергандик. Сериал ҳужжатли фильм эмас, балки бадиий фильм тарзида ишланади. Фильм Туркияда ишланиб, суратга олинади, бунинг учун 7 млн. доллар ажратилиши кўзда тутилган.

07:49 11 Март 2020
Амир Темурнинг ёшлиги ҳақида бадиий фильм, Абдулла Орипов ҳақида ҳужжатли фильм ишланади

Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ҳақида ҳужжатли фильм, буюк саркарда, темурийлар давлатининг асосчиси Амир Темурнинг ёшлиги ҳақида тарихий бадиий фильм ишланади. Бу ҳақида “Ўзбеккино“ Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухаликовнинг Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев билан учрашувида маълум...

16:06 10 Март 2020
Айтишларича, Жалолиддин Мангуберди сериали 26 қисмдан иборат бўлади. Аммо...

Атиги 31 йил яшаган бўлса-да, салмоқли умр кечирган Султон Жалолиддин Мангуберди нафақат ўзбек халқи, балки бутун дунё халқлари учун алоҳида эътиборли шахс, давлат арбоби, саркарда ҳисобланади. Ушбу улуғ халқпарвар аждодимизнинг мардонавор жасоратларини ифода этувчи тарихий сериал юзасидан Маданият вазирлигида республиканинг...

16:02 10 Март 2020
"Хуржунимда сўзлар буғланавериб, Булутга айланиб кетади охир". 

“Халқ сўзи” газетаси ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида таҳририят расмий веб-сайти Маданият рукни остида “Ёш ижодкорлар гурунгги” ни ташкил этди. Унда ёш шоир, носир ва таржимонларнинг ижодий ишлари эълон қилиб борилади. Марҳамат, ўқинг, баҳра олинг.

11:30 10 Март 2020
Ўзбекистонда туркиялик мотуридийшунос олим маҳорат дарсларини ўтмоқда

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Туркиянинг Муҳаммад Фотиҳ Султон университети ўқитувчиси, мотуридийшунос олим, доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий томонидан “Маҳорат дарси” ташкил этилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон халқаро ислом академияси матбуот хизмати.

22:11 09 Март 2020