“Сулаймон ўлиб, девлар қутилган” замон хақида ўқишли роман

15:23 11 Март 2020 Маданият
4266 0

Ултонтознинг кимлигини, битта-яримталарни ҳисобга олмасак, кўплар яхши билади. Алпомиш Кашалга кетиб, етти йил зиндонда қолганида чўридан дунёга келган Ултонтоз нафақат унинг тахтини, балки севиклиси Ойбарчинни ҳам ўзиники қилишга ўлиб-тирилади. Сулаймон ўлди, девлар қутилди, дегани шу бўлади...

Энди Олим Тошбоевнинг куни кеча Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан чоп этилган “Ултонтоз” романи ҳақида икки оғиз гап. Асарда шўролар тузими юртимизнинг жанубида, хусусан, Бойсунда қандай ўрнатилгани, бунда Алпомишлар бир четда қолиб, Ултонтозлар ҳукм юритгани юқори бадият билан очиб берилган. Китоб мутолааси жараёнида халқимизнинг ўша пайтдаги аччиқ ва аламли ҳаёти кўз олдингизда гавдаланди ва беихтиёр ота-боболаримизга осон бўлмаган экан-да, деган хаёлга борасиз.

Яна бир эътиборли жиҳати шуки, шу пайтгача адабий тилимиздан ўрин берилмай келаётган “тирик” шева сўзлари адабий лабораторияга тортилган ва муҳими, бу тажриба ўзини оқлаган.

Ҳали бу асар ҳақида фикрлар кўп. Қолганини уни қайта-қайта мутолаа қилгандан кейин гаплашаверамиз...

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?