Бюрократик тўсиқлар, фаолиятга ноқонуний аралашув — 5 833 тадбиркорнинг ҳуқуқи бузилган

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Бош прокуратура бошқарма прокурори Хуршид Шуҳратжонов маълум қилди:
— Бизнесни юритиш ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда бир қатор ҳал этилмаган муаммолар сақланиб қолмоқда.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашув, турли бюрократик тўсиқлар яратиш каби салбий ҳолатлар тўлиқ бартараф этилмаган.
Мазкур соҳада ўтказилган назорат тадбирларида 5 833 та тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқлари бузилгани аниқланган.
Шулардан 1 281 таси — банкдаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни асоссиз тўхтатиб туриш, 347 таси — ортиқча маблағ ундириш, 466 таси — мурожаатларни кўриб чиқиш талабларига риоя қилмаслик, 465 таси — давлат хизмати кўрсатиш тартибини бузиш, 408 таси — лицензиялаш ва рухсат бериш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, 181 таси — фаолиятни текшириш ва тафтиш қилиш тартибини бузиш, 838 таси — имтиёзлар ва преференцияларни қўлламаслик, 58 таси — хусусий мулк ҳуқуқини бузиш, 43 таси — муҳандислик коммуникация тармоқларига уламаслик ва улардан асоссиз узиш, 248 таси — ер ажратиш қоидаларига риоя қилмаслик, 64 таси — банк хизмати кўрсатилишида қонун талабини бузиш каби ҳаракатлар ва 1 434 та бошқа қонун бузилиши ҳолатлари натижасида тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг