Буюк Британия Украинага узоқ масофали ракеталар ва артиллерия снарядларини етказиб беради

20:53 12 Январь 2024 Дунё
536 0

Фото: obshchayagazeta.eu

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги пакети доирасида мамлакат узоқ масофали ракеталар, танкка қарши қуроллар ва артиллерия снарядларини етказиб бериш ниятида эканини маълум қилди.

“Буюк Британия бугун уруш бошланганидан бери Украинага 2,5 миллиард фунт стерлинг (3,19 миллиард доллар) қийматидаги энг йирик ягона мудофаа ёрдами пакетини эълон қилди”, деди Сунак.

Бунгача Сунакнинг Киевга етиб келгани хабар қилинганди. Унинг сўзларига кўра, Буюк Британия қанча зарур бўлса, шунча Украинани қўллаб-қувватлайди.

Ташриф чоғида Риши Сунак ва Украина президенти Владимир Зеленский хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги битимни имзоладилар. Ҳужжат Киев НАТОга киргунга қадар амал қилади. Бу келишув НАТОнинг Вилнюс саммитида Украина, “Катта еттилик” гуруҳи аъзолари (АҚШ, Буюк Британия, Канада, Германия, Италия, Япония, Франция) ва уларга қўшилган давлатлар ўртасида хавфсизлик соҳасидаги биринчи келишув бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?