“Буюк аждодлар меросига оид тадқиқотлар библиографияси” илмий платформаси яратилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилаётган Ислом цивилизацияси марказида 100 000 га яқин нодир асарлар фондини ўз ичига олган улкан кутубхона ташкил этилиши режалаштирилган.
Ҳозирда Марказнинг илмий экспертлари томонидан “Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси нодир манбалар фонди” электрон платформасини яратиш устида иш олиб борилмоқда. Унга кўра, шу кунга қадар жамланган 7 000 дан ортиқ нодир асарларнинг электрон шакли яратилади.
Кутубхона негизида “Буюк аждодлар меросига оид тадқиқотлар библиографияси” электрон платформаси ҳам ташкил этилади. Унда Ўзбекистон тарихи ва буюк аждодлар фаолияти билан боғлиқ, дунёда чоп этилган тадқиқотларнинг библиографияси шакллантирилади. Кейинчалик ҳар бир библиографик ёзувга тадқиқотнинг тўлиқ электрон шакли жойлаштириб бориш режалаштирилмоқда. Ушбу платформа ёрдамида мазмун жиҳатидан дунёдаги ягона электрон кутубхоналардан бири яратилади.
Шунингдек, аждодлар меросига оид араб, форс, турк каби шарқ тилларидаги тадқиқотлар жамланмаси шакллантирилади. Ўрта асрларда фаолият юритган Мовароуннаҳр алломалари илмий меросининг замонавий нашрлари ва уларга бағишланган тадқиқотлар таснифланиб, янги адабиётлар билан бойитилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг