“Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс асоси” VIII халқаро конгрессига бағишланган матбуот анжумани
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Ўзбекистон Ислом сивилизацияси маркази томонидан 2024 йил 3-4 июль кунлари ўтказилган "Буюк аждодлар мероси ІІІ Ренессане пойдевори" Форумида Ўзбекистон маданий меросини Ўрганиш, сақлаш оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг VIII конгрессини ўтказиш таклифи илгари сурилган эди. Форум иштирокчилари таклифи Давлатимиз раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланиб, Вазирлар Маҳкамасининг "Буюк аждодлар мероси-III Ренессанс асоси" VIII халқаро конгрессига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўгрисида"ги Фармойиши қабул қилинди.

Мазкур фармойиш асосида шу йилнинг 23-26 ашуст кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, саклаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) ҳамда «Eriell Group» нефт хизматлари компанияси билан ҳамкорликда VIII Халкаро Конгресси ташкил этилмоқда.

Конгресснинг мақсади Янги Ўзбекистоннинг маданий-гуманитар соҳадаги тараққиёт йўли, янги юксалиш даврида эришилаётган ютуқлар ва диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни тарғиб этиш, халқимизнинг бой маданий ва маънавий меросини ўрганиш, асраб-авайлаш ҳамда оммалаштиришда маҳаллий олимлар ва халқаро илмий экспертлар ҳамжамияти билан самарали ҳамкорликни таъминлашга қаратилган.

Конгресс дастуридан бир қатор кўнгилочар ва маданий дастурлар ҳам ўрин олган. Жумладан, иштирокчилар Самарқандда 26 август куни бўлиб ўтадиган "Шарқ тароналари" 13-халқаро мусиқа фестиваллинг очилиш маросимида ҳам иштирок этишади.
Конгресс якунида иштирокчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаати, Бутунжаҳон жамияти ва Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси: маркази олимларининг қўшма декларацияси, ҳамкорлик бўйича йўл харитаси қабул қилиниши кўзда тутилмоқда.



















Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг