Бухородан Москвага учган самолёт режалаштирилмаган қўнишни амалга оширди
«Бухоро — Москва» йўналиши бўйича парвоз қилаётган HY9607 рейси Актобе шаҳрига қўшимча қўнишни амалга оширди. Бу ҳақида «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси маълумот берди.
Унда айтилишича, бугун, 27 февраль куни «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг «Бухоро — Москва (Внуково)» йўналиши бўйича парвоз қилаётган HY9607 рейси бортдаги йўловчилардан бирининг соғлиги ёмонлашган.
Шундан сўнг, ушбу ҳолат сабабли самолёт ўзгартирилган маршрут бўйича парвоз қилган ҳамда Актобе шаҳрига қўшимча қўнишни амалга оширган. Йўловчи тиббиёт ходимларига топширилган.
«Етказилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва бизни тўғри тушунасиз деб умид қиламиз», — дейилади авиакомпания баёнотида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг