Бухородаги етти тарихий манзил ислом олами рўйхатидан жой олди

03:35 19 Июль 2021 Маданият
1286 0

Бухородаги етти тарихий манзил ислом олами рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Хабарга кўра, жорий йилнинг июнь ойида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ICESCO) Ислом олами мероси Қўмитасининг IX йиғилиши бўлиб ўтган.

Унда, Ўзбекистон, Қувайт, Ироқ, Индонезия, Камерун, Кот-д’Ивуар, давлатлари, Мавритания, Покистон Ислом республикалари ҳамда Нигерия Федератив республикаси вакиллари иштирок этди.

Мазкур йиғилишда Қўмитага аъзо давлатлар томонидан Ислом олами мероси рўйхатига киритиш учун номзодномалар таклиф этилди.

Хусусан, Ўзбекистон Маданият вазирлиги ушбу рўйхатга киритиш учун Бухоро вилоятида жойлашган Исмоил Сомоний мақбараси, Чор Бакр, Баҳоуддин Нақшбанд, Пойкент, Пойи-Калон мажмуалари, Магоки-Атторий масжиди ҳамда Тошсарой мадрасаси номзодлари кўрсатилди.

"Тавсия этилган номзодномалар Қўмитанинг махсус тузилган комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, бир овоздан тасдиқланди.

Йиғилиш якунига кўра, Ислом олами меросининг охирги ҳамда тасдиқланмаган рўйхати шакллантирилиб, Ўзбекистон томонидан тақдим этилган объектларнинг барчаси Ислом оламининг якуний рўйхатига киритилди", дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?