Бухорода ташкил этилган кўргазмага VIII асрда кўчирилган Қуръони Карим намунаси ҳам қўйилди
Кўҳна Арк қалъасида жойлашган Субхонқулихон масжидида «Қуръон китоблари» номли кўргазма ташкил этилди.

- Ушбу тадбир нодир китобларни асраб – авайлаш, ўрганиш, кенг жамоатчилик, хусусан, ёшларни аждодларимиз меросини қадрлашга даъват этиш мақсадида ташкил қилинди,-дейди Бухоро давлат музей – қўриқхонаси тарих бўлими мудири Ўктамали Равшанов.- Биласиз, Ўрта Осиёга ислом динининг кенг тарқалишида унинг ўзгармас ва ишончли манбаси саналган китоб нусхаларининг олиб келиниши муҳим аҳамият касб этган.Шу нуқтаи назардан кўргазма экспонатлари қаторидан VIII асрда араб тилининг куфий – ҳижозий хатида битилган ва «Лангар Қуръони» номи билан машҳур Қуръони Карим нусхасининг ўрин олгани кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Бундан ташқари,куфий, муҳаққақ, насх, настаълиқ, насхи Бухоро, райҳоний каби хатларда ҳаттотлар томонидан турли даврларда кўчирилган Қуръон нусхалари эътиборни тортмай қўймайди.Улар орасида узоқ сафарларда олиб юриш учун қулай чўнтакбоп китобларни ҳам учратиш мумкин.Истамбул, Қозон, Бомбай ва Теҳронда чоп этилган Қуръонлар, бу табаррук китобнинг илк марта Г. Саблуков томонидан рус тилига кўчирилган нусхаси, шунингдек, ҳаттотлар фойдаланган буюмлар ҳам кўргазмада намойиш этилмоқда.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг